1

Тожикистонда 4 ёшли болакай қайнаб турган сумалак қозонига тушиб кетиб, ҳалок бўлди

ДУНЁ 31.03.2018, 08:34
Тожикистонда 4 ёшли болакай қайнаб турган сумалак қозонига тушиб кетиб, ҳалок бўлди

Тожикистоннинг Истаравшан шаҳар шифохонасининг жонлантириш бўлимида қайнаб турган сумалак қозонига тушиб кетган 4 ёшли бола ҳалок бўлди, деб хабар беради News.tj нашри.

Касалхона шифокорининг сўзларига қараганда, 4 ёшли Рустамбек Қодиров 21-март куни Истаравшан шаҳрида қайнаб турган сумалак қозонига тушиб кетган, натижада бола танасининг 75 фоизи куйган.

«Бола 27 март кунига қадар реанимация бўлимида сўнъий нафас олиш аппаратига уланган ҳолда сақлаб турилган. Боланинг ҳаётини сақлаб қолиш учун шифокорлар барча чораларни кўрдилар. Аммо боланинг нафас йўллари бутунлай куйганлиги сабаб, бола 27-март куни кечаси вафот этди», деб маълум қилинади хабарда.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1