Буюк Британиянинг Кембрижида физик-назариячи Стивен Хокингни сўнгги йўлга кузатиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар қилмоқда “Би-би-си” нашри.

Хайрлашув маросими Муқаддас Мария черковида бўлиб ўтди.

Унда марҳумнинг қаригдошлари, қолаверса, 500 нафар махсус таклиф этилган меҳмонлар қатнашди.

Хусусан, Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск, комик Дара О'Брайен, астрофизик Брайан Мэй ва бошқалар иштирок этди.

Шунингдек, Хокинг билан “Стивен Хокинг коиноти” фильмида олимнинг образини яратган актёр Эдди Редмайн ҳам қатнашди.

Марҳум Стивен Хокинг Вестминистр аббатлигидаги дахмага – Исаак Ньютон ва Чарльз Дарвин қабри ёнига кўмилди.









