Франциянинг Луар ва Шер департаментларида рўй берган ёнғин оқибатида 4 ва 9 ёшдаги икки қизалоқ ҳалок бўлди. Бу ҳақда РИА Новости нашри хабар қилмоқда.
Қизалоқларнинг онаси тирик қолган. У ҳушсиз ҳолатда топилиб, вертолёт ёрдамида эвакуация қилинди.
Ёнғин сабаблари аниқланганича йўқ.







