Ҳиндистоннинг йирик шаҳри Индаурдаги путурдан кетган иморатнинг қулаши натижасида 10 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Интерфакс нашри ёзмоқда.
Ҳозирча қутқарувчилар бинонинг вайроналари остидан 10 нафар ҳалок бўлганларнинг жасади ва икки нафар тирик қолганларни олиб чиқишга муваффақ бўлишди.
Вайронагарчилик сабаблари ўрганилмоқда.






