Ўзбек киносининг "юз"ларидан бирига айланиб улгурган актриса Шаҳзода Матчонова, ўзининг инстаграмдаги саҳифаси орқали янги баҳорий фотосессияни тақдим этди.

Эътибор берсангиз, актриса сўнгги пайтларда ташқи кўринишини сезиларли даражада ўзгартирмоқда. Аввал, у узун сочларидан воз кечиб, "каре" стилига ўтган эди. Айни кунларда эса Шаҳзода тим қора сочлари билан "ҳайрлашишга" қарор қилган.
У маҳоратли стилистлар ёрдамида сочларини жигаранга ўзгартиряпти. Янги фотосессияни синчиковлик билан кузатсангиз, бунга ўзингиз гувоҳ бўласиз.
Ўзгаришлар сабабини унинг ўзи ҳали изоҳламаган. Аммо биз, кузатишда давом этамиз. Кутилгандек натижа бўлишига умид қиламиз...










