Кичикроқ самолёт учувчиси кескин қўнишдан сўнг ерни ўпди, дея ёзмоқда News.day.az нашри.
Ушбу ҳодиса Флориданинг Пемброк-Пайнс шаҳрида бўлиб ўтди. Wayman Aviation учувчилик мактабининг учувчи-инструктори ўқувчиси билан машғулот олиб бораётган эди. Парвоз муваффақиятли ўтди. Аммо қўниш жараёнида муаммо пайдо бўлди. Оқибатда самолёт ерга “тумшуғи” билан қўнди.
Эсон-омон қўниб олишгач, учувчи самолётдан тушибоқ, ерни ўпди.






