Уфа марказида ПАЗ русумли йўловчи автобуси ҳаракатланаётган пайт ёниб кетди, дея таъкидламоқда Life.ru нашри.
Автобус салонида тутун пайдо бўлгач, ҳаёдовчи дарҳол транспортни тўхтатиб, йўловчиларни туширган ва мотор қисмида пайдо бўлган оловни ўчиришга ҳаракат қилган.
Ёнғинни ўчиришга автобус ёнидан ўтиб кетаётган бошқа ҳайдовчилар ҳам ёрдамга келишган.






