АсосийJamiyat

Туркия ва Ўзбекистон ўртасида Она ва бола саломатлиги муҳофазасига бағишланган ҳамкорлик дастури

'Туркия ва Ўзбекистон ўртасида Она ва бола саломатлиги муҳофазасига бағишланган ҳамкорлик дастури'ning rasmi

Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКА) Ўзбекистонда турли йўналишларда лойиҳа ва дастурларни муваффаққият билан амалга ошириб келмоқда. Ўрнатилган ҳамкорликлар доирасида малака ошириш дастурлари ҳам катта аҳамият касб этмоқда. Ушбу дастурлар орқали маҳаллий соҳа мутахассислари туркиялик ҳамкасблари билан мунтазам тажриба алмашиш имкониятига эга бўлмоқдалар.

ТИКАнингона ва бола саломатлиги муҳофазасига йўналтирилганмана шундай тажриба алмашув лойиҳалардан яна бири,«Шошилинч акушерлик ёрдами»мавзусидаги ўқув-амалий машғулотлар жорий йилнинг 02 апрель куниРеспублика акушерлик ва гинекология ихтисослаштирилган илмий - амалий марказидаўз ишини бошлади.

«Шошилинч акушерлик ёрдами»мавзусидаги ўқув-амалий машғулотлар Ўзбекистонда илк маротаба ўтказилмоқда ва бу машғулотларгаРеспублика акушерлик ва гинекология ихтисослаштирилган илмий - амалий маркази ҳамдаТошкент шаҳридаги турли туғруқхона комплексларининг 30 нафар соҳа мутахассислари иштирок этмоқда.

Мазкур ўқув-амалий машғулотлар ТИКА,Ўзбекистон ва Туркия Соғлиқни Сақлаш Вазирликлари ҳамкорлигида шу йилнинг 7 апрелига қадар давом этади.

Мазкур ўқув курслари ҳомиладор аёлларга шошилинч ҳолатлар ёрдам кўрсатишга қаратилган бўлиб, унда акушер-гинеколог, доя ва туғруқ ҳамширалари Туркиянинг ушбу соҳадаги тажрибалари билан танишмоқдалар.


Ўқув амалий машғулотларда иштирок этиш учун Туркиядан келган шифокорлар айни вақтда Туркия Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг оналар ўлими сабабларини ўрганиш комиссиясининг аъзолари бўлиб, ўзларининг бу соҳадаги тажрибалари ва эришган ютуқлари билан ўртоқлашмоқдалар.

Ўқув-амалий машғулотлар якунида иштирокчиларга сертификатлар тақдим этилади.

    Бошқа янгиликлар