АсосийJamiyat

Тожикистон Ўзбекистонга электр энергияси етказиб беришни бошлади

'Тожикистон Ўзбекистонга электр энергияси етказиб беришни бошлади 'ning rasmi

Регар (Тожикистон) нимстанцияси орқали Гулча (Ўзбекистон) нимстанциясига электр узатиш линияси ишга туширилди.

Бу борадаги умумий экспорт ҳажми йилига 1,5 миллиард киловат/соатдан кам бўлмайди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Душанбе ва Тошкент ўртасида электр энергияси етазиб бериш бўйича келишувга эришилганди.

"Халқ сўзи" нашри хабарига кўра, мамлакатимиз қўшни давлатдан бир киловатт электр қувватини ёз мавсумида икки АҚШ центи, қиш мавсумида эса 2,5 центдан сотиб олади.

    Бошқа янгиликлар