Путин ўзбекистонлик олимга “Россияда хизмат кўрсатган фан арбоби” унвонини берди

ЖАМИЯТ 03.04.2018, 14:32
Путин ўзбекистонлик олимга “Россияда хизмат кўрсатган фан арбоби” унвонини берди

Россия президенти Владимир Путин иқтисод фанлари доктори, профессор Наби Саидкаримович Зиёдуллаевга “Россияда хизмат кўрсатган фан арбоби” унвонини бериш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Sputnik.uz нашри хабар берди.

Ҳужжатга кўра, унвон ўзбекистонлик олимнинг илм-фан ривожига қўшган улкан ҳиссаси ва узоқ йиллик самарали фаолияти учун берилди.

Наби Зиёдуллаев 1944 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1965 йилда Тошкент Халқ хўжалиги институтини тамомлаган.

1970-90-йилларда Ўзбекистон ва Марказий Осиёда илмий-тадқиқот ишларининг иқтисодий-математик йўналишларини шакллантириш ва ривожлантиришга катта ҳисса қўшди. Олим 1995 йилда Москвага, академик С.Шаталиннинг Иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар халқаро жамғармасига таклиф этилди ва 2006 йилгача у ерда вице-президент бўлиб ишлади.

Наби Зиёдуллаев минтақавий ва жаҳон иқтисодиёти, иқтисодий-математик моделлаштириш, саноат ва банк ишини бошқариш бўйича 7та шахсий ва 12та жамоавий монография ҳамда 200дан ортиқ илмий иш муаллифи ҳисобланади. Олим 5 фан доктори ва 40 дан ортиқ фан номзодларини тайёрлаган.

2013 йилдан буён Россия Фанлар академиясининг Бозор муаммолари институти бош илмий ходими сифатида фаолият кўрсатмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1