1

Ўзбекистонда “Мўътабар аёл” кўкрак нишони таъсис этилди

ЖАМИЯТ 03.04.2018, 14:52
Ўзбекистонда “Мўътабар аёл” кўкрак нишони таъсис этилди

“Мўътабар аёл” кўкрак нишонини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори (ВМҚ-257, 02.04.18 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра “Мўътабар аёл” кўкрак нишонини 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни арафасида топширилади.

“Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан мукофотлаш Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Бошқарувининг қарори асосида амалга оширилади.

“Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланишига ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган жойларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларимизни кенг тарғиб этиш борасида ибратли фаолият олиб бораётган хотин-қизлар тақдирланадилар.

Адлия вазирлигининг матбуот хизмати хабарига кўра, кўкрак нишони билан мукофотланган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти оладилар. Бу ҳақда

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1