АсосийDunyo

Афғонистонда президентлик сайловларининг иккинчи тури бошланди

Бугун Афғонистонда президентлик сайловларининг иккинчи тури бошланди. Бутун мамлакат бўйлаб барча сайлов участкалари ўз ишини бошлади. Бу ҳақда Франс Пресс нашри хабар бермоқда. 

28 мингта сайлов участкаларида маҳаллий вақт билан соат 7:00 дан овоз бериш бошланди. Нашрнинг қайд этишича, эрта тонгдан фуқаролар ўз овозларини бериш учун навбатга туришган.  

Сайлов давомида хавфсизликни 400 мингдан ортиқ харбийлар ва полиция ходимлари таъминлашади.  

5 апрел куни бўлиб ўтган сайлов натижаларига кўра, номзодлардан ҳеч қайси бири кўп овоз тўплай олмади.  Шу сабабли президентлик сайловларида иккинчи тур эълон қилинди. 
Давлат раҳбарпи лавозими учун ташқи ишлар собиқ вазири Абдулла Абдулла ва молия собиқ вазири Ашраф Ғани Ахмадзай   курашмоқда. Улар биринчи турда 45,0 фоиз ва 31,6 фоиз овоз тўплашган.   

Дастлабки натижалар 2 июль куни эълон қилиниши кутилмоқда. Афғонистон марказий сайлов коммисияси сўнгги натижаларни 22 июль куни расман эълон қилади.

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар