1

​Қозоғистонда аёл ўз эрини нотаниш қиз билан бирга ўлик ҳолатда топиб олди

ДУНЁ 04.04.2018, 11:36
​Қозоғистонда аёл ўз эрини нотаниш қиз билан бирга ўлик ҳолатда топиб олди

Кокшетауда яшовчи аёл ўз уйи гаражидаги автомобилда эри ва нотаниш қиз жасадига дуч келди, деб хабар бермоқда Спутник нашри.

"Кокшетау ИИБ тезкор бошқарув маркази махсус линиясига 3 апрел куни 21.13да қўнғироқ бўлди: аёл ўз уйида, темир гараж ичида 1984 йилда туғилган турмуш ўртоғи ва нотаниш қиз жасадини аниқлагани ҳақида хабар қилган", — деб ёзади нашр.

Ҳодиса жойига етиб келган тергов-тезкор гуруҳи 1992 йилда туғилган қиз шахсини аниқлаштирган.

Ташқи томондан қийноқ белгилари бўлмаган жасадлар моргга жўнатилган, экспертиза тайинланган.

Полиция хабарига кўра, ўлимнинг дастлабки сабаби — угар газдан заҳарланиш эканлиги айтилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1