АсосийJamiyat

Тошкентда трамвай иштирокидаги ЙТҲ юз берди

13 июн куни тонгда Тошкентнинг “Қоратош” массивида трамвай ҳамда Спарк енгил автомашинаси иштирокида йўл транспорт ҳодисаси юз берди, дея хабар беради www.uz24.uz сайти.

Йўл транспорт ҳодисаси трамвайнинг рельсдан чиқиб кетиши ва устунга урилиши оқибатида содир бўлган. Ажабланарлиси шундаки, трамвайнинг ён қисмига тушунарсиз тарзда Спарк автомашинаси келиб урилган.

Facebookдаги “Тошкент ҳайдовчилари” гуруҳида ҳам ушбу янгилик қизғин муҳокама қилинмоқда. Гуруҳ иштирокчилари “трамвай рельсдан чиқиб кетиб, устунга урилган, устун эса Спаркнинг устига тушган ва шу тариқа у ҳам трамвайнинг ёнига урилган” деган фикрни билдиришмоқда.

Бошқа, тасдиқланмаган фикрларга қараганда эса ЙТҲ трамвай аккумляторининг қизиб кетиши ва тормоз мосламасининг ишламай қолиши сабаб бўлган.

Ушбу йўл транспорт ҳодисасида жароҳатларганлар бор, аммо уларга жиддий зарар етмаган. Воқеа жойига зудлик билан техник хизмат вакиллари етиб келишган.

 

    Бошқа янгиликлар