1

Олимлар 28 минг йил олдин яшаган инсоннинг кўринишини тиклашди

ДУНЁ 04.04.2018, 16:32
Олимлар 28 минг йил олдин яшаган инсоннинг кўринишини тиклашди

Олимлар бундан 28 минг йилдан зиёд бурун яшаган инсон қандай кўринишда бўлганини аниқлашди.

Франциянинг Версаль-Сен-Кантен-ан-Ивелин университети олимлари Ер юзида бундан 28 минг йилдан зиёд илгари яшаб ўтган кроманьонецнинг ташқи кўринишини тиклашга муваффақ бўлдилар.

Мутахассислар инсон портретини 1868 йилда топилган бош суяги асосида яратишди. Эркак кишининг яхши сақланиб қолган бош суяги ва замонавий технологиялар шарофати билан такланди.

Олиб борилган тадқиқотларга кўра, мазкур топилма кўплаб салбий ўсимталарга сабаб бўладиган ирсий касаллик — нейрофиброматоздан азият чеккан 50 ёшли эркак кишига тегишлилиги аниқланган.

Мутахассислар тиклаш ишларида мазкур омилларга ҳам эътибор қаратиши оқибатида кроманьонецнинг юз қисмини сезиларли бўлган янги ўсимталар билан “қоплашди” ҳамда пешанасига катта ғурра “ўрнатишди”.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1