АсосийSport

Ўзбекистонда “Қироллик клуби” академияси очилади

'Ўзбекистонда “Қироллик клуби” академияси очилади'ning rasmi

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси директори Омон Ғофуров Испанияда “Реал Мадрид” академияси раҳбарияти ва Ла лига бош директори Хавьер Гомес билан учрашди.

“Қироллик клуби” билан учрашувда “Реал Мадрид” академияси билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистонда ушбу клуб академиясини очиш бўйича иш тартиби келишиб олинди.

Ла Лига қароргоҳида бўлиб учрашувда эса икки томонлама ҳамкорлик бўйича келишувга эришилди. Ла лига бош директори ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшишга, мутахассисларни Ўзбекистонга юбориб, турли семинарлар ташкил қилиш ва тажрибалари билан ўртоқлашишга тайёр эканини маълум қилди. Музокаралар якунида 2020 йилга қадар мўлжалланган икки томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Унга кўра, Ла лига мутахассислари маркетинг, футболга оид турли дастурлар, клублар билан ишлаш, трансялциялар ва бошқа кўплаб масалалар бўйича юртимиз мутахассисларига ёрдам берадиган бўлишди.

    Бошқа янгиликлар