Шу пайтга қадар Учтепа тумани ахборот-ресурс маркази 283-мактаб биносида, кичик бир хонада жойлашган эди. Ҳудуд аҳолиси ундан истаган вақтда фойдалана олмас, ўз навбатида, бу мактаб учун ҳам ноқулайликлар туғдираётганди, деб ёзади ЎзА.
Вазиятни яқиндан ўрганган ЎзМТДП фракцияси аъзоси Мухтабар Ҳусанова тегишли мутасаддиларга мурожаат қилди. Натижада туман ахборот-ресурс маркази туман Ёшлар иттифоқи бўлими тасарруфига ўтказилиб, унинг биносига кўчирилди.
Ахборот-ресурс марказининг мақбул жойга кўчирилгани ҳудуд аҳолиси, айниқса, ёшларнинг зиё масканидан унумли ва самарали фойдаланишига хизмат қилади.
Шунингдек, депутат ҳудуд аҳолисининг турмуш тарзи билан танишди, одамларни қийнаётган муам¬молар ечими юзасидан фикрлашди, таълим ва тиббиёт муассасалари, ижтимоий соҳа объектлари фаолиятини жойига бориб ўрганди.
Хонадонма-хонадон юриб ўрганишлар давомида аниқланган муаммоларнинг айримларига ўша жойнинг ўзида ечим топилиб, амалий чоралар кўрилди.
06.04.2018 06:45
Депутат ташаббуси билан ахборот-ресурс маркази мақбул жойга кўчирилди






