АсосийSport

“Uzbek Tigers” жамоаси Термиздаги жангга тайёр

'“Uzbek Tigers” жамоаси Термиздаги жангга тайёр'ning rasmi

Бокс бўйича “Uzbek Tigers” жамоаси Бутунжаҳон бокс сериялари (WSB) VIII мавсумидаги 5-6 турларини Термиз шаҳридаги “Алпомиш” спорт саройида Венесуеланинг “Caciques Venesuela” жамоасига қарши ўтказади.

7 апрель куни бўлиб ўтадиган мазкур баҳс олдидан ҳар иккала жамоа ўртасида матбуот анжумани ўтказилди, деб хабар беради ЎзА.

Анжуманда ҳар иккала жамоа вакиллари эртанги баҳс олдидан нималар кутаётгани ҳақида ўз фикрларини айтиб ўтди. Шунингдек, матбуот анжумани доирасида вазн ўлчаш маросими ҳам ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз, Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмаси (АIBA) томонидан ташкил этилган турнирнинг бу йилги баҳсларида жамоалар уч минтақага бўлинган ҳолда ўзаро куч синашмоқда. “Uzbek Tigers” Америка минтақасидаги баҳсларда иштирок этмоқда. Боксчиларимиз "Colombia Heroicos” (Колумбия), “Cuba Domadores” (Куба) ва “Caciques de Venezuela” (Венесуэла) каби кучли жамоалар вакиллари билан беллашмоқда.

Бутунжаҳон бокс сериялари (WSB)нинг VIII мавсумида “Uzbek Tigers” дастлабки учрашувда сафарда “Cuba Domadores” (Куба)га 5:0 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса, иккинчи учрашувда кубалик боксчилар устидан 4:1 ҳисобида зафар қучди. Мусобақанинг 3-4 турида боксчиларимиз Тошкентда “Colombia Heroicos”ни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, сафарда 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

4-тур баҳсларидан сўнг “А” гуруҳида “Cuba Domadores” жамоаси 9 очко билан карвонбошилик қилмоқда. Ҳозирда “Uzbek Tigers” ва “Colombia Heroicos” жамоалари 7 очкога эга бўлиб, жадвалнинг иккинчи ҳамда учинчи поғонасида бормоқда. “Caciques de Venezuela” 5 очко билан 4-ўринни эгаллаб турибди.

“Uzbek Tigers” ва “Caciques de Venezuela” ўртасидаги баҳсларда рингга кўтариладиган жуфтликлар билан танишинг:

С1 гуруҳи жанглари соат 19:00да бошланади

49 кг: Нодиржон Мирзааҳмедов – Поланко Васкес
56 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Йоэль Финол
64 кг: Алиёр Норалиев – Кристиан Паласио
75 кг: Исроил Мадримов – Кейбар Гонсалес
91 кг: Санжар Турсунов – Белло Диас

С2 гуруҳида ўзгаришлар йўқ ва жанглар соат 22:00да бошланади

52 кг: Жасур Латипов — Хесус Рохас
60 кг: Шунқор Абдурасулов — Луис Кабрера
69 кг: Маҳмуд Ғоипов — Габриэль Маэстре
81 кг: Бектемир Мелиқўзиев — Налек Корбаж
+91 кг: Баҳодир Жалолов — Жордан Эрнандес

    Бошқа янгиликлар