АсосийJinoyat

Қашқадарёда ота 37 ёшли ўғлини ўлдирди

'Қашқадарёда ота 37 ёшли ўғлини ўлдирди'ning rasmi

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида оилавий жанжал оқибатида ота 37 ёшли ўғлини ўлдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

"4 апрель куни соат 19.10ларда, Пиллакашлик кўчаси 21-уй 17-хонада яшовчи, 1954 йилда туғилган Суюн Норов уйида ўзаро жанжал оқибатида ўғли, 1981 йилда туғилган Жаҳонгир Норовнинг кўкрак ва бош қисмларига пичоқ билан уриб жароҳат етказган", - деб қайд этилган хабарда.

Натижада Ж.Норов воқеа жойида вафот этган. С.Норов қўлга олинган.


    Бошқа янгиликлар