БМТ бош котиби Пан Ги Мун бугун бўлиб ўтадиган Россия-Жанубий Корея учрашувини томоша қилмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда "РИА Новости" хабар бермоқда.
Бунга у ўз юрти жамоасига қайғуришини сабаб қилиб кўрсатмоқда. Пан Ги Мун бутун жаҳон ташкилоти бош котиби нейтралитетни сақлаши кераклигини қайд қилиб ўтди. Аммо, Жанубий Корея жамоаси учун қайғуришини беркитиб ўтирмади.
“Мен жаҳон чемпионатида иштирок этаётган барча жамоаларни қўллаб-қувватлайман. Бироқ, Корея терма жамоаси ҳар қандай жамоага қарши учрашуви бошланиши билан менинг юрагим тез уришни бошлашини билишингиз керак. Мен учрашувни кўрмасликка қарор қилдим. Учрашув натижасини эртага тонгда ёрдамчиларимдан билиб оламан”,-деди Пан Ги Мун.
Шунингдек, у футбол ва бошқа спорт турлари каби, барча халқларни бирлаштира олишини қайд қилиб ўтди.
Россия ҳамда Жанубий Корея терма жамоалари ўртасидаги учрашув бугун тунда Тошкент вақти билан 03:00 да бошланади. Белгия - Жазоир 21:00, Бразилия - Мексика учрашуви 00:00да бошланади.





