HBO телеканали фантаст ёзувчи Рэй Бредберининг романи асосида суратга олинган “Фаренгейт бўйича 451 даража” кинокартинасининг трейлерини эълон қилди, дея хабар қилмоқда Lenta.ru нашри.
“Фаренгейт бўйича 451 даража” китоб ўқиш таъқиқланган ва уларни ёқиб юборувчи ўт ўчирувчилар ҳақида сўйловчи келажак борасидаги фильмдир.
Бош ролларда – Майкл Б. Жордан (“Крид: Роккининг мероси”) ва Майкл Шеннон (“Пўлат одам”, “Сув шакли”).
Телеадаптациянинг премьераси шу йилнинг баҳорида бўлиб ўтади.






