Қўшимча меҳнатга иш ҳақи тўланиши керакми?

САВОЛ-ЖАВОБ 08.04.2018, 17:43
Қўшимча меҳнатга иш ҳақи тўланиши керакми?

Иш соати ҳафтасига 40 соатдан ошмаган ташкилотлар бор, масалан 5 кунлик ишдан ташқари навбатчилик учун ҳам қўшимча иш ҳақи тўланиши керакми?

Меҳнат қонунчилигига кўра:

- белгиланган кундалик иш (смена) вақтидан ташқари ишлаш иш вақтидан ташқари иш деб ҳисобланади;

- иш вақтидан ташқари ишлашга ходимнинг розилиги бўлиши керак;

- агар ходим иш вақтидан ташқари, дам олиш кунлари ва байрам кунлари ишласа камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади;

- тўланадиган ҳақнинг аниқ миқдори жамоа шартномасида, тузилмаган бўлса, — иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланади;

- байрам ёки дам олиш кунидаги иш ходимнинг хоҳишига қараб бошқа дам олиш куни (отгул) бериш билан қопланиши мумкин;

- ходимнинг илтимосига биноан иш вақтидан ташқари иш учун иш вақтидан ташқари бажарилган иш соатларига тенг миқдорда отгул берилиши ҳам мумкин;

- байрам ёки дам олиш кунидаги иш ёхуд иш вақтидан ташқари бажарилган иш учун бошқа дам олиш куни берилган тақдирда, бундай ишлар учун камида бир ҳисса миқдорда меҳнат ҳақи тўланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1