АсосийJamiyat

Аҳолига киновидео хизмати кўрсатиш тартиби белгиланди

'Аҳолига киновидео хизмати кўрсатиш тартиби белгиланди'ning rasmi

Республикада ягона репертуар сиёсати юритилишини таъминлашга йўналтирилган республика кинопрокат тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори (ВМҚ-272, 06.04.2018 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида хабар қилинди.

Қарор билан Аҳолига киновидео хизмати кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Низомга мувофиқ:

- «Ўзбеккино» Миллий агентлиги тизимидаги киновидео-томоша ташкилотларига кириш чипталари нархи Агентлик томонидан, бошқа киновидео-томоша ташкилотларига кириш чипталарининг нархи ушбу ташкилотларнинг ўзлари томонидан мустақил белгиланади;

- киновидео-томоша ташкилотлари муайян киносеанс бошланишидан камида 30 дақиқа аввал белгиланган киносеансга чипталар савдосини бошлаши шарт.

- кинозалга кириш сеансдан камида 15 дақиқа олдин бошланади;

- етти ёшгача бўлган болалар вояга етган кузатувчи ҳамроҳлигида, болалар учун белгиланган нархларда кириш чиптаси билан кинозалга киритилади;

- репертуарда режалаштирилган фильм киносеанс учун кинозалга йиғилган томошабинларнинг сонидан қатъи назар чипта сотилган бўлса намойиш қилиниши шарт;

- киносеанс вақтида видеокамера, телефон, планшет ва бошқа рақамли электрон жиҳозлардан фойдаланиш, намойиш этилаётган фильмни видео-фото тасвирга олиш, баланд овозда гаплашиш ва бошқа томошабинларга халақит бериш тақиқланади;

- киновидео-томоша ташкилотлари кинофильмларни сифатли намойиш қилиш, томошабинларга сифатли хизмат кўрсатиш, ҳожатхона, она ва бола хонаси, биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш воситаларидан бепул фойдаланишга имконият яратиб берилиши шарт.

    Бошқа янгиликлар