Ўзбекистон Республикаси Бош вазири биринчи ўринбосари Ачилбай Раматов бошчилигидаги делегация Эронга жўнаб кетди.
Ушбу ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси Теҳрон шаҳрида бўлиб ўтадиган Савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон — Эрон ҳукуматлараро комиссиясининг ўн иккинчи мажлисида иштирок этади.
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, делегацияга Ўзбекистон Республикаси Бош вазири биринчи ўринбосари Ачилбай Раматов бошчилик қилмоқда.
Ўзбекистон — Эрон ҳукуматлараро комиссиясининг ўн иккинчи мажлиси 2018 йил 9-10 апрель кунлари бўлиб ўтади.






