АсосийJamiyat

Уй-жой олди-сотдисида коммунал хизматлардан қарз йўқлиги ҳақида фуқароларнинг маълумот олиши босқичма босқич тўхтатилади

'Уй-жой олди-сотдисида коммунал хизматлардан қарз йўқлиги ҳақида фуқароларнинг маълумот олиши босқичма босқич тўхтатилади'ning rasmi

“Битимларни нотариал тасдиқлаш тартибини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 27 февралдаги 106-сон қарорига қўшимчалар киритиш ҳақида Ҳукумат қарори (ВМҚ-269, 06.04.2018 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу қарорга кўра кўчмас мулкларни олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини тасдиқлашда давлат нотариал идораси идоралараро электрон тарзда ҳамкорлик қилиш тизими орқали:

- 2019 йил 1 январдан Ўзбекистоннинг барча ҳудудида (Тошкент шаҳри бундан мустасно) электр ва газ таъминоти;

- 2021 йил 1 январдан бошлаб иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариш бўйича қарздорлик ҳақидаги маълумотларни мустақил олади.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 1 июлдан бошлаб, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги нотариуслар кўчмас мулкларни олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини тасдиқлашда нотариуслар қуйидаги маълумотларни фуқаролардан эмас, балки мустақил равишда электрон ҳамкорлик орқали автоматик тарзда текшириши лозим:

- бино ва иншоотларнинг таркиби ва тегишлилиги тўғрисидаги;

- солиқ тўловчининг идентификация рақамини;

- доимий пропискага эга шахслар ёки вақтинчалик ҳисобда турувчи (вақтинча прописка қилинган) шахсларнинг паспортига оид маълумотларни.

Тошкент шаҳрида эса, 2017 йил 1 июлдан бошлаб, кўчмас мулкларни олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини тасдиқлашда талаб этиладиган ҳужжатларни (паспорт ва кадастр йиғма жилдидан ташқари) нотариуслар мустақил равишда электрон ҳамкорлик орқали текшириши шарт.

    Бошқа янгиликлар