АсосийJamiyat

Андижондаги ҳарбий қисмда Амир Темур бюсти ўрнатилди (фото)

'Андижондаги ҳарбий қисмда Амир Темур бюсти ўрнатилди (фото)'ning rasmi

Андижон ҳарбий гарнизонидаги ҳарбий қисмлардан бирида буюк Амир Темур таваллудининг 682 йиллиги ҳамда Соҳибқирон бюстининг очилишига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди, деб ёзади ЎзА.

Ҳарбий хизматчилар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёшлар иштирок этган тадбирда Қуролли Кучларимиз жанговар салоҳиятини ошириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётгани, ҳарбийларнинг хизматни юксак савияда адо этиши учун зарур шароитлар яратилаётгани таъкидланди. Андижон ҳарбий гарнизонида ҳам кенг қамровли қурилиш-бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб, гарнизон бутунлай янгича қиёфа касб этди.

Амир Темур бюсти буюк давлат асосчиси Соҳибқирон бобомизнинг муборак номи, бой мероси ва хотирасини улуғлаш, унинг улуғ саркарда сифатидаги ҳарбий салоҳиятини намоён этиш билан бирга, ҳарбий хизматчилар, айниқса, ёшлар қалбида ватанпарварлик, буюк аждодларимизга ҳурмат, ғурур ва ифтихор туйғуларини юксалтиришга хизмат қилади.

Тадбир қатнашчилари буюк Соҳибқирон бюсти пойига гулчамбарлар қўйди. Ҳарбий парад барчада катта таассурот қолдирди.

Тадбирда Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов сўзга чиқди.

    Бошқа янгиликлар