АсосийDunyo

Японияда тишдаги майда тешикларни ёпувчи қора тиш пастаси пастаси ихтиро қилинди

Япониялик тиш шифокори Казуе Ямагашининг ихтиро қилган ушбу тиш пастаси тишларда пайдо бўлган майда, кўринмас тешик ва ковакларни ёпиш хусусиятига эга. Бу хақда Мир фактов сайти хабар беради.

Оғриқсиз, тез фурсатда тишларини “таъмирлатиш” истагидаги кишилар учун бу тиш пастаси айни муддао.

Таркибига кўра, тиш пастаси гидроксил-апатит номли тиш таркиб топувчи асосий моддага жуда яқин. Қора рангли тиш пастасини тиш чёткаси сургач, тишингизга ишқаланг ва 3 дақиқа кутиб туринг. Шу вақт ичида тиш пастаси таркибидаги моддалар кристаллашади ва тишнинг тешиклари ичига жойлашади.

Стоматолог олимлар ўтказган тадқиқот натижаларига қараганда антибактериал, фойдали қора тиш пастаси тишлардаги тешикларни тўлдиради. Даволанган тиш микроскопда кўрилган тақдирда ҳам соғлом тишдан мутлақо фарқ қилмайди. 

    Бошқа янгиликлар