1

Дунёнинг энг кекса эркаги аниқланди

ДУНЁ 10.04.2018, 18:13
Дунёнинг энг кекса эркаги аниқланди

Сайёрамизнинг энг кекса эркаги сифатида Японияда яшовчи 112 ёшли Масадзо Нонака (Masazo Nonaka) тан олинди, деб хабар берди lenta.ru нашри Гиннесснинг рекордлар Китоби сайти маълумотига таянган ҳолда.

Хоккайдо оролида яшовчи эркак 1905 йилнинг 25 июлида дунёга келган. Унинг етти нафар ака-укаси ва бир нафар опаси ҳамда беш фарзанди бор. Эркак аллақачон нафақага чиққан. Асосий вақтини телевизор кўриш, газета ўқиш ва ширинликлар истеъмол қилиш билан ўтказади. Нонака фарзандлари даврасида ўтиришни ҳам хуш кўради.

Нонакога қадар дунёнинг энг кекса эркаги унвонига Испанияда яшовчи 113 ёшли Франциско Нуньес Оливейра (Francisco Núñez Olivera) сазовор бўлганди. У 2018 йилнинг 29 январида оламдан ўтди.

Гиннеснинг рекордлар китоби тарихида дунёнинг энг кекса инсони сифатида 122 ёшли франциялик Жан Луиз Кальман қайд этилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1