Япония компаниялари ўз ходимларига жума куни ЖЧ доирасида Япония терма жамоасининг Грецияга қарши учрашуви вақтида ярим кун ишга келмасликка рухсат берди.
Шу йўл билан улар ўз терма жамоалари кўлллаб-қувватлаш ҳамда жамоавий руҳни шакллантиришни мақсад қилишган.
“Санкей” гезатаси ёзишича, Geo-code интернет компанияси жума кунининг яримини дам олиш куни деб эълон қилди. Агарда Япония терма жамоаси ушбу учрашувда ғалаба қозонса ёки дуранг натижани қайд қилса жума куни тўлиқ дам олиш куни деб эълон қилинади. Агарда япония кейинги босқичга йўл олса, қўшимча икки кун дам олиш куни дея эълон қилинади
Япониянинг яна бир йирик компанияларидан бириб бўлган Kirin компанияси кўп ходимларни ишдан чиқишга рухсат бера олмайди, аммо учрашувни офисда томоша қилишга шароит яратиб беради.
Учрашув маҳаллий вақт билан 7:00 да (Тошкент вақти билан 03:00) бошланишини инобатда олиб, японияликлар эрта тонгдан ишхоналарига яқин бўлган спорт-барларга ташриф буюришади.