АсосийJamiyat

Тошкентдан йўлга чиққан автобус Олмаотага етиб келди

'Тошкентдан йўлга чиққан автобус Олмаотага етиб келди'ning rasmi

Янги «Тошкент – Олмаота – Тошкент» халқаро автобус йўналишидаги илк синов қатнови 12 апрель куни Олмаота шаҳрига етиб келди...

Ўзбекистон билан Қозоғистон автомобиль ва темир йўллари ўзаро интеграциялашган. Бу муҳим коммуникация тармоғи учинчи давлатлар учун ҳам транзит вазифасини ўтамоқда. Ўтган йиллар давомида транспорт қатнови соҳасида амалий ҳамкорлик сезиларли даражада кенгайиб, минтақалар ўртасида шериклик мустаҳкамланаётгани, Қозоғистоннинг Мақтаарал тумани ҳудудидан ўтган Тошкент ва Самарқандни боғловчи автомобиль йўлининг очилиши, Тошкент – Олмаота тезюрар поезди ва икки мамлакат шаҳарлари ўртасида автобус қатновининг, «Тошкент – Чимкент – Тошкент» йўналишида халқаро автобус қатновининг йўлга қўйилгани транспорт коммуникациясини янада кенгайтиришга, ҳудудлараро алоқалар, савдо ва туризм ривожига хизмат қилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Аввал хабар қилганимиздек, ташувчилар томонидан йўналиш бўйича йўл ҳақи нархи 100 минг сўм ва тегишли равишда 4000 тенге нархда ташилиши ташувчилар томонидан эълон қилинди. Мунтазам қатновлар 12 апрелдан бошлаб “Тошкент” автовокзалидан кунига учта (соат 16:00; 17:00 ва 18:00) қатнов амалга оширилади. Йўналишда хизмат кўрсатиш учун Ўзбекистон томонидан ташувчи «Эркин Эмина Экспресс Тоур» МЧЖ «Ютонг» (Хитой) русумли автобуслардан, Қозоғистон томонидан ташувчи «Юг Транс Лайн» МЧЖ эса «Ванхол» (Бельгия) русумли автобусларидан фойдаланади.

Йўналиш масофаси 818 километрни, йўлдаги вақт эса 16 соат 30 дақиқани ташкил этади. Жадвалларда “Ғишт кўприк” (Ўзбекистон) ва “Ипак йўли” (Қозоғистон) чегара ва божхона назорат пункти текширувидан ўтиш учун 30 дақиқадан вақт ажратилган.

    Бошқа янгиликлар