Вашингтон Ироқ хавфсизлик хизматини кучайтириш учун ушбу мамлакатга харбий маслаҳатчилар юбориши мумкин, бу ҳақда АҚШ президенти Барак Обама маълум қилди. Аммо, харбийларни юбориш режалаштирилмаган.
“АҚШ Ироққа таҳминан 300 нафар харбий маслаҳатчи юборишни режалаштирмоқда, аммо АҚШ харбийлари Ироққа жанг қилиш учун қайтишмайди”,-дея иқтибос келитмоқда” Интерфакс” агентлиги Барак Обама нутқидан.
Шу билан бирга президент Ироқдаги жангарилар томон авиазарбалар берилиши мумкинлигини айтиб ўтди. Обаманинг сўзларига кўра, АҚШ Ироққа мамлакатдаги аҳволни яхшилаш учун дипломатик ёрдам беради.
Яқин кунлар ичида АҚШ бош котиби Жон Керрининг Ироққа ташриф буюриши кутилмоқда. Куни кеча эса Ироқ ташқи ишлар вазири Хошияр Забари АҚШдан Ироқдаги жангарилар жойлашган ҳудудга авиазарбалар беришни сўраб, мурожаат қилган.