Россиянинг Бийск шаҳрида бир эркак бинонинг тўртинчи қаватидан йиқилди, дея ёзмоқда Ren.tv нашри.
Эркак ўз квартирасидан кийимлар боғлаб ясалган қўлбола арқонда пастга тушмоқчи бўлганди. Шунда у дўкон томига томон қулади. Тахминларга кўра, у квартирасида қамалиб қолган.
Қаттиқ шикастланган бемор ҳозирда шифохонага ётқизилди.






