1

Ўзбекистоннинг барча Олий ўқув юртлари қабул комиссиялари ўз ишини бошлади

ЖАМИЯТ 20.06.2014, 16:39
Ўзбекистоннинг барча Олий ўқув юртлари қабул комиссиялари ўз ишини бошлади

20 июнь, жума куни Ўзбекистоннинг барча олий таълим муассасаларида қабул комиссиялари ўз ишини бошлади. Абитуриентлари 20 июль кунига қадар соат 9:00дан 18:00 га қадар қабул комиссияларига келиб, ўз ҳужжатларинит топширишлари мумкин.

Хужжат топшириш учун абитуриентларга қуйидаги керак бўлади:

·         абитуриентнинг ҳужжатлари тўпламида таълим йўналиши, ўқитиш тили ва шакли кўрсатилган ҳолдаги ариза;

·         таълим ҳақида ҳужжатнинг асл нусхаси (аттестат, коллеж/лицей дипломи);

·         086-У шаклдаги тиббий маълумотнома;

·         паспорт нусхаси;

·         3×4 ҳажмда 6та фотосурат бўлиши керак.

·         2 дона скоросшивател;

·         4 та конверт;

·         Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақа ғолиблари ўқишга танловсиз кириш ҳуқуқини берувчи ҳужжатнинг асл нусхасини тақдим этишлари керак бўлади. Абитуриент қабул комиссиясига паспорт ва ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжатни шахсан кўрсатади.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимиз Президентининг “2014/2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим муассасаларига қабул қилиш” хақидаги Қарорига асосан бу йил жами 62,907 нафар абитуриентлар талаба бўлиш бахтига муяссар бўлишади.

Шу фурсатдан фойдаланиб, “Даракчи” газетаси ва www.darakchi.uz сайти номидан барча абитуриентларга омад тилаймиз.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1