Бокс бўйича Францияда бўлиб ўтган халқаро турнирда боксчилармиз олтита олтин ҳамда биттадан кумуш ва бронза медалига сазовор бўлди.
Нуфузли турнирда ўз вазн тоифаларида барча рақибларини мағлубиятга учратган Абдулхай Шорахматов, Шукур Раҳимов, Алиёр Норалиев, Фазлиддин Мелибоев, Одилжон Аслонов, Сардор Ёрмуҳаммедов олтин медални кўлга киритди.
"А" синфига мансуб бўлган турнирнинг 81 килограмм вазн тоифасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Мадиёр Саидраҳимов кумуш, вазни 91 килограммдан ортиқ бўлган Улуғбек Мубинов эса бронза медаль билан тақдирланди.






