Сурхондарё вилоятида эллик ёшга бориб қолган эркак ўртадаги низо оқибатида маҳалладоши ва унинг аёлини белкурак билан уриб тан жароҳати етказди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
"Узун туманида 6 апрель куни соат 16.30ларда, Деҳқон маҳалласида яшовчи, 1969 й.т. А.Мўминов шу маҳалла ҳудудидаги “Маҳмуд Намозов” фермер хўжалиги дала майдонида жойлашган сув тақсимлаш иншоотида ўзаро жанжал оқибатида маҳалладоши, 1969 й.т. А.Баратов ва унинг бирга яшовчи турмуш ўртоғи, 1974 й.т. Б.Баратоваларни таналарининг турли жойларига белкурак билан уриб жароҳат етказган", - қайд этилган хабарда.
Натижада А.Баратов ва Б.Баратовалар касалхонага ётқизилганлар. А.Мўминов қўлга олинган.






