Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида бешавқат эр хотинини ўлдириб, белига бетон боғлаб, жасадини сувга ташлаган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
"2018 йил 28 март куни бедарак йўқолиб қидирувда бўлган 1992 й.т. Ш.Сулаймонова 5 апрель куни соат 15.40ларда, “Ҳақиқат” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи “Марказий Мирзачўл” зовуридан бел қисмига арқон билан бетон бўлаги боғланган ҳолдаги жасад топилган", - дейилган хабарда.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни марҳума Ш.Сулаймонованинг турмуш ўртоғи, Мирзаобод тумани “Хақиқат” МФЙ Бахт кўчаси 5/2-уйда яшовчи, 1989 й.т. Б.Қашанов содир этганлиги аниқланиб қўлга олинган.






