АсосийIqtisodiyot

Хитойда Самарқанд тадбиркорлари учун савдо майдончаси бепул ажратилади

'Хитойда Самарқанд тадбиркорлари учун савдо майдончаси бепул ажратилади'ning rasmi

Самарқанд вилояти ҳокими Т.Жўраев бошчилигидаги делегациянинг Хитой Халқ Республикасининг Шэньси провинциясига ташрифи давомида осмоности мамлакат тадбиркорлари билан 23,6 миллион долларлик тўғридан-тўғри инвестиция жалб қилиш ҳисобига 3 та лойиҳани амалга ошириш бўйича келишувлар имзоланди. Бу ҳақда "Зарафшон" нашри маълум қилди.

Тақдимот якунида Самарқанддан ташриф буюрган 26 нафар тадбиркор ва йирик саноат корхоналари Шэньси провинциясидаги компаниялар билан ўзаро ҳамкорлик бўйича музокара олиб борди.

Сиань шаҳри вице-мэри самарқандлик тадбиркорлар учун Сиань қуруқлик портидан алоҳида савдо майдончаси ажратилиши ва ушбу савдо майдончаси учун ҳеч қандай тўлов ундирилмаслигини таъкидлаган.

    Бошқа янгиликлар