1

Чироқчида тиббиёт муассасаси ходими мактаб ўқувчисини уриб ўлдирди

ЖИНОЯТ 16.04.2018, 17:03
Чироқчида тиббиёт муассасаси ходими мактаб ўқувчисини уриб ўлдирди

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида 14 апрель куни соат тахминан 20.00да “Дам” қишлоғида яшовчи Чироқчи туман тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлими санитари, 1994 йилда туғилган Ж. Қўлдошев шу қишлоқ ҳудудида ўзаро жанжал оқибатида ҳамқишлоғи, ўрта мактаб ўқувчиси 2004 йилда туғилган Қ. Валиевни танасининг турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, Қ. Валиев олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, Ж. Қўлдошев қўлга олинган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1