Бухоро шаҳрида Халқаро теннис федерацияси томонидан ўтказилаётган "Фьючерс" мусобақасида биринчи давра баҳслари ўтказилмоқда.
Мусобақада мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган теннисчимиз Жўрабек Каримов беларуслик Сергей Бетовга қарши кортга чиқиб, ҳар иккала сетда 6:4 ҳисобида мағлубиятга учради.
Шунингдек, ёш теннисчимиз Аҳад Эрматов ва беларуслик Иван Лиутаревич учрашувида 1:6,1:6 ҳисоби қайд этилди.
Биринчи давра баҳслари давом этмоқда.






