1

Эдвард Сноуден Нобел мукофотига сазовор бўлиши мумкин

ДУНЁ 24.06.2014, 12:29
Эдвард Сноуден Нобел мукофотига сазовор бўлиши мумкин

Норвегиялик бир нечта юристлар АҚШ махсус хизмати собиқ ходими Эдвард Сноуденга Нобел мукофотини беришни сўрашмоқда.

Норвегиянинг юристлар ҳалқаро комиссияси (ЮҲК) унинг номзодини қўллаш учун имзо йиғишни бошлашди, дея хабар бермоқда “Афтенпостен” газетаси.

Сноуденга ушбу мукофотни бериш учун Берген университети собиқ ректори профессор Ян Фритьоф Бернт, Осло Университети профессори Бернт Хагтвет, ЮҲҚнинг норвегиядаги бўлими директори Йон Вессле-Ос ҳамда Норвегия техника ва табиат университети профессори қўллаб-қувватламоқда.

“Сноуденнинг ҳаракати ва фикри бутун дунё бўйлаб сиёсатчилар, журналистлар ва оддин фуқароларни махсус хизматларнинг катта ҳажмдаги кузатув ишлари ва жамият ҳаётига аралашуви тўғрисидаги савол ҳақида ўйлантириб қўйди”,-дейилади Нобел институтига юборилган хатда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1