1

КХДР мудофаа вазири истеъфога чиқарилди

ДУНЁ 25.06.2014, 11:10
КХДР мудофаа вазири истеъфога чиқарилди

КХДР мудофаа вазири вазифасини бажариб келган Корея халқ армияси вазири Чан Чон Нам истеъфога чиқарилди. 

Унинг ўрнини КХДР бош штаби собиқ етакчиси Хён Ён Чхоль эгаллади. Бу ҳақда Киодо агентлиги Шимолий Корея марказий ахборот радиосига таяниб хабар бермоқда.

Кадрлар ўзгариши сабаблари айтилмаган. Аммо, агентликнинг қайд этишича, КХДР раҳбари Ким Чен Ин кутилмаган ўзгартиришлар киритишни ёқтиради.  Бу эса унга мамлакатни бир тизимда бошқаришга  ёрдам беради. Корея халқ армияси Ким Чен Ин бошқарувидаги давлат мудофаа қўмитасига бўйсунади. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1