1

“Куч бирликда” ўзбек фантастик телесериали намойиши бошланди

ШОУ-БИЗНЕС 25.06.2014, 12:03
“Куч бирликда” ўзбек фантастик телесериали намойиши бошланди

“Ёшлар” телерадиоканалида янги “Куч бирликда” номли болалар фантастик телесериали намойиши бошланди, дея хабар беради ПОДРОБНО.УЗ сайти.

Телесериал режиссёри Андрей Африн, сценарий муаллифи Марина Храмова ва Феруза Тўрахўжаева. Душанбадан жумага қадар 10:50 да бериладиган ушбу телесериал 15 қисмдан иборат.

Ўзбекистоннинг турли вилоятларидан келган 7 нафар болаларга Бутун дунё компьютер уларга берган топшириқларни бажаришади. Топшириқлар асосида ижтимой муаммолар ётади.

Соғлиқни сақлаш, таълим, мактабгача таълим соҳаларидаги қатор мавзулар янгича ёритилади. “Куч бирликда” фантастик телесериалида 3 ёшдан 76 ёшгача бўлган жами 150 нафар актёрлар ўз маҳоратларини намойиш этишган. Муҳаббат Абдуллаева, Доно Бобохонова, Рустам Каримов, Хосият Хусанова, Ёдгора Зиёмуҳамедова, Анвар Кенжаев, Маҳамаджон Хўжаев кабилар шулар жумласидандир.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1