1

БМТ: Украина шарқида 400 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

ДУНЁ 25.06.2014, 15:21
БМТ: Украина шарқида 400 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

15 апрелдан 20 июнга қадар Украина шарқида 423 киши ҳалок бўлди, бу ҳақда БМТ расман хабар берди. 

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича бош котиби ёрдамчиси Иван Шимонович БМТ хавфсизлик кенгаши йиғилишида таъкидлашича, ҳалок бўлганлар сони ҳақидаги маълумот расмий манбаларга асосланган.  

Шимонович қайд этишича, сўнгги икки ҳафта ичида уйларини тарк этган украиналиклар сони икки бараварига ошган. БМТнинг қочоқлар бўйича агентлигининг маълум қилишича, 46 мингдан ортиқ Украина фуқароси мамлакатдан чиқиб кетган, дея хабар беради Ассошиэйтед пресс.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1