Профессионал муайтайчимиз Анвар Бойназаров эртага Хитойдаги "M-Legend" мусобақаси доирасида рингга чиқади, деб хабар бермоқда "Оламспорт" нашри.
Бойназаров ушбу муайтай оқшомида хитойлик Пан Жиаюнга қарши жанг ўтказади.
Ушбу жанг оқшоми олдидан спортчилар иштирокида вазн ўлчаш маросими ўтказилди.
Мазкур тўқнашувда ҳамюртимизга омад тилаб қоламиз.








