Шу кунларда Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида жойлашган имконияти чекланган болалар махсус мактаб-интернатлари ва коллежи тарбияланувчилари ўртасида паралимпия спорт турлари бўйича бир қатор спорт мусобақаларини ўтказмоқда, деб хабар бермоқда МОҚ.
Жумладан бугун, Бобур номидаги Тошкент марказий эко боғида 100-сонли имконияти чекланган болалар махсус мактаб-интернати ва заиф кўрувчи болалар махсус мактаб-интернати тарбияланувчилари ўртасида спорт марафонини ўтказилди. Мазкур марафонда 80 нафарга яқин бола совринли ўринлар учун куч синашди.
Мусобақа давомида иштирокчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида элимиз суйган санъаткорлар ўзларининг чиқишлари ва болажонларга билдирган тилаклари билан барчани ҳушнуд қилдилар. Тадбир cўнгида мусобақа ғолиблари Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциациясининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.








