1

Ургутда қотил ота икки нафар фарзандини онасиз қолдирди

ЖИНОЯТ 21.04.2018, 09:24
Ургутда қотил ота икки нафар фарзандини онасиз қолдирди

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида қотил ота уйида ўзаро жанжал оқибатида ўзининг икки нафар фарзандини онасиз қолдирди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Маълум бўлишича, 18 апрель куни соат 23.00ларда, Мўғол маҳалласида яшовчи, 1971 й.т. Ш.Ибрагимов турмуш ўртоғи, 1978 й.т. З.Ўринованинг танасини турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган.

Натижада З.Ўринова 19 апрель куни соғлиғи ёмонлашиб уйида вафот этган. Ш.Ибрагимов қўлга олинган.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1