1

Самарқандда ўзбек-тожик бизнес-форуми ўз ишини бошлади

ЖАМИЯТ 21.04.2018, 18:38
Самарқандда ўзбек-тожик бизнес-форуми ўз ишини бошлади

Самарқанд шаҳридаги “Регистон плаза” меҳмонхонаси ҳовлисида Ўзбек-тожик бизнес-форуми ўз ишини бошлади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Унинг тантанали очилиш маросимида Самарқанд вилояти ҳокими Т.Жўраев ва Суғд вилояти раиси Р.Аҳмадзода иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Таъкидлаш лозимки, бизнес-форумнинг асосий мақсади икки давлатнинг умумий транспорт-коммуникациявий имконияти ва транзит салоҳиятидан тўла фойдаланиш орқали ўзаро товар айланмаси ҳажмини сон ва миқдор жиҳатидан ошириш, саноат маҳсулотлари миллий кўргазмасини ташкил этиш ҳисобига тадбиркорларимиз ўртасида кооперация алоқаларини мустаҳкамлашдан иборат.

Форум доирасида иштирокчилар учун икки мамлакатда инвесторлар учун яратилаётган шароит, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар, солиқ ва божхона имтиёзлари ҳақида муҳим маълумотлар берилиб, мавжуд иқтисодий имкониятлар тақдимоти ўтказилади.

Айни пайтда форумда вилоятимиз ва тожикистонлик ҳунармандлар, ишлаб чиқарувчи корхоналар ва тадбиркорлар маҳсулотлари намойиш этилмоқда. Кўргазма кун бўйи давом этади.

31.JPG

32.JPG

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1