1

Ангела Меркел учун махсус ҳимояга эга телефон тайёрланди

ДУНЁ 26.06.2014, 18:04
Ангела Меркел учун махсус ҳимояга эга телефон тайёрланди

Германия канцлери Ангела Меркелда махсус ҳимоя воситаларига эга телефон  пайдо бўлди, дея ёзади Bild.

Канцлер учун махсус тайёрланган Blackberry Q10 телефони махсус  чип билан жиҳозланган.  Чип нархи 2,5 минг АҚШ долларига тенг. Қайд этилишича, Меркелга иккита қурилма тақдим этилган. Blackberry классик клавиатура билан ва Blackberry Z30 сенсор экранли телефон.  Канцлер классик клавиатурали телефонни танлади.

Нашрнинг қайд этишича, қурилма Blackberry 10 операцион тизимида ишлайди. Чип телефон қўнғироқлар ва ички бошқарув тармоғи орқали келувчи электрон хабарлар шифровкасини таъминлайди.   СМС хабарлар ҳам янги қурилма орқали шифровка қилинади.

2013 йилнинг ёзида АҚШ махсус хизмати собиқ ходими Эдвард Сноуден АҚШнинг  Германия ҳудудидаги кузатув фаолияти ҳақидаги маълумотларни оммага тақдим этган эди. Маълумотларга кўра, АҚШ миллий хавфсизлик агентлиги бир ой давомида Германия фуқароларининг 500 миллионга яқин қўнғироқларини кузатган. Кузатилганлар орасида Ангела Меркел бўлиши мумкинлиги эса катта шов-шувга сабаб бўлган.   

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1