1

ФВВ: Конго-қирим гемморогик иситмасидан сақланинг!

ЖАМИЯТ 21.04.2018, 20:33
ФВВ: Конго-қирим гемморогик иситмасидан сақланинг!

Иссиқ кунларнинг бошланиши билан қон сўрувчи каналар уйғонади. Республика ҳудудида бу ҳашаротларнинг бир қанча тури тарқалган бўлиб, одамлар учун ҳавфли Конго-Қирим гемморогик иситма вирусини ташувчи иксод каналари уларнинг кўп қисмини ташкил қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ўз сайтида маълум қилди.

Бу касаллик – одамларга асосан майда шохли ва йирик шохли қорамоллардаги мавжуд (иксод) каналарни териш, уларни жунини олиш ёки чўл ҳудудларида уларни боқиш жараёнида кана чақиш орқали юқади. Иксод каналарининг ҳазм йўлларида кўплаб миқдорда касаллик қўзғатувчи бўлган вируслар мавжуд бўлиб, кана одамни чаққанда қонга тарқалади.

Вирус ажратган моддалар натижасида одам қонининг ивиши издан чиқади натижада бурун ва бошқа табиий тешиклардан қон кетиши кузатилади. Касаллик оғир кечади ва ўз вақтида ёрдам кўрсатилмаса оқибати ноҳуш тугаши мумкин.

Бу каби касалликларнинг олдини олиш учун, қишлоқ ҳудудларидаги якка хўжаликларда чорва молларини сақлаш шароитини тўғри ташкил этиш ва каналарнинг кўпайишига йўл қўймаслик зарур.

Ҳайвон боқиладиган молхона, қўра ва қўтонларнинг тупроқлари, лой қилинган деворлар кана кўпайиши учун яхши шароит ҳисобланади. Шу боис, касалликка қарши курашишнинг самарали усули каналар чақишининг олдини олиш ва уларни йўқ қилишдан иборат. Каналарни йўқ қилиш учун уй ҳайвонларининг териси йилнинг март ойидан сентябр ойига қадар ҳафтада бир марта хлорли бирикмалар бўлган махсус дезинсекцион моддалар билан ишловдан ўтказилиши лозим.

Шунингдек, тиббиёт вакиллари ва беморларни парвариш қиладиган ходимлар касаллик билан зарарланган кишиларнинг яқинларига касаллик юқишига йўл қўймасликлари зарур. Бунинг учун улар ўз фаолиятида дока ниқоб, резина қўлқоп ва тери ҳимоя кийимларидан (халат, костюм, қўлқоп ва ҳ.к.) кенг фойдаланишлари мақсадга мувофиқ.

Қрим-Конго геморрагик иситма касаллигининг табиий ўчоқлари мавжуд ҳудудларда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан, Соғлиқни сақлаш, Ички ишлар вазирликлари, Давлат ветеринария қўмитаси ва бошқа тегишли хизматлар билан ҳамкорликда салмоқли чора-тадбирлар тизимли равишда ҳаётга татбиқ этилмоқда.

Қрим – Конго геморрагик иситма касаллиги дастлаб 1944-йилда Қримда, 1956-йилда эса Конго давлатида бир гуруҳ одамларда учраган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1