1

Пхеньян Ким Чен Ин ҳақидаги фильм сабабли АҚШга уруш билан таҳдид қилди

ДУНЁ 27.06.2014, 10:47
Пхеньян Ким Чен Ин ҳақидаги фильм сабабли АҚШга уруш билан таҳдид қилди

Шимолий Корея ташқи ишлар вазирлиги вакили маълум қилишича, Ким Чен Ин ўлдириладиган голливуд фильми экранларга чиқиши АҚШ билан уруш бошланишига сабаб бўлиши мумкин, дея ёзади “Интерфакс”. 

Баёнотда фильм номи айтилмаган. Аммо, фильм номи “Интервью” эканлиги маълум.  Фильмда телебошловчи ва унинг продюсери Ким Чен Индан интервью олиш учун Пхеньянга ташриф буюришади. Аммо, марказий резведка бошқармаси Шимолий Корея раҳбарини ўлдиришни буюради. 

“Етакчимизни ўлдириш мавзусидаги фильмни суратга олиш ва уни  оммага тақдим этиш жинояткорона ҳаракат ва терроризмдир. Агар АҚШ маъмурияти ушбу фильмни намойиш этишга руҳсат берса,  шавқатсиз қарши чоралар кўрилади”,-дейилади КХДРнинг ахборот агентлиги томонидан тақдим этилган баёнотда.     

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1